Дўстларини сотган Ватанга содиқ бўлмайди
Мустақиллик йиллари турли сабабларга кўра кўпчилик ватандошларимиз Юртни ташлаб узоқ ўлкаларга келиб яшашга мажбур бўлди. Улар орасида баъзилари росдан ҳам жиноят қилган бўлса, яна баъзилари адолатсизлик қурбонига айланган десам адашмаган бўламан.Аллоҳга минг бор шукурлар бўлсинки ўзбек халқига ҳос бўлган кечиримлилик ҳислати сабаб сўнги йилларда адашиб жиноят йўлига кирган, хатосидан чин дилдан пушаймон бўлган бир қанча ватандошларимиз ўз уйларига қайтиб бормоқдалар. Таъкидлаш лозимки, ўзбек халқининг ана шундай кечиримлилик туйғуларини суистеъмол қилмоқчи бўлган шахслар ҳам орамизда йўқ эмас. Гап менга ўхшаб ҳорижда юрган минглаб ўзбеклар жуда яхши таниган билган Мўътабар Тожибоева ҳақида бормоқда. Ҳаммамизга маълумки Мўътабар опа бир-неча йиллар аввал Ватандаги жиноятлари сабаб Франция…