Дўстларини сотган Ватанга содиқ бўлмайди
Мустақиллик йиллари турли сабабларга кўра кўпчилик ватандошларимиз Юртни ташлаб узоқ ўлкаларга келиб яшашга мажбур бўлди. Улар орасида баъзилари росдан ҳам жиноят қилган бўлса, яна баъзилари адолатсизлик қурбонига айланган десам адашмаган бўламан.
Аллоҳга минг бор шукурлар бўлсинки ўзбек халқига ҳос бўлган кечиримлилик ҳислати сабаб сўнги йилларда адашиб жиноят йўлига кирган, хатосидан чин дилдан пушаймон бўлган бир қанча ватандошларимиз ўз уйларига қайтиб бормоқдалар. Таъкидлаш лозимки, ўзбек халқининг ана шундай кечиримлилик туйғуларини суистеъмол қилмоқчи бўлган шахслар ҳам орамизда йўқ эмас.
Гап менга ўхшаб ҳорижда юрган минглаб ўзбеклар жуда яхши таниган билган Мўътабар Тожибоева ҳақида бормоқда. Ҳаммамизга маълумки Мўътабар опа бир-неча йиллар аввал Ватандаги жиноятлари сабаб Франция давлатига келиб истиқомат қилади. Кўп йиллар ғарбда машҳур бўлган “Ўтюраклар клуби” рахбари бўлиб ишлаган.
Қарангки асли ўзини ҳуқуқ ҳимоясичи-деб билган Мўтабар опа Ватанга қайтиш мақсадида ҳорижда юрган бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини ёмонлаш, уларга нисбатан турли бўхтонлар ёғдиришни ният қилибди. Менинг сўзларим исботини унинг Фейсбукдаги саҳифасини кузатиб ҳам билиб олишингиз мумкин. Шу ўринда, М.Тожибоева биз сизга ёмонлик тиламаймиз лекин ўз мақсадларингиз йўлида бошқа Ватандошларга тош отишингиз сизни маънавиятингиз сустлигидан дарак бераётганлиги айтиб қўймоғимиз лозим. Зеро ватандан узоқда сизданда ақилли минглаб ўзбеклар истиқомат қилишини билмоғингиз шарт эди.
Бугун Ўзбекистон ҳар томонлама очиқ давлат сифатида тан олинмоқда. Бунга биргина мисол йиллар давомида тақиқда бўлган кўпгина ҳорижий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолияти қайта тикланганлиги демократик тамойилларнинг илгари сурилаётганидан дарак беради. Ана шундай бир даврда сиз томондан қилинаётган ҳунрезликлар ҳечкимнинг ақлига сиғмаслиги айни ҳақиқат. Мен ўйлайманки ўзбек халқи, ҳусусан, ҳорижда юрган Ватандошлар сиз қилган маънавий жиноятларингизни ҳеч қачон унутмайди.
