Перейти к содержимому
Обложка сообщества Разное

ТУҲМАТ, БЎҲТОНЛАР ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ ёхуд ногирон аёлнинг навбатдаги ўйинлари

Бу аёл айнан Дилдора Боймуродова эканлигини билгач эса унинг навбатдаги ўйинларидан бири экан-да деб ўйладим…

Инсон бир умр киндик қони туғилган ватанни эъзозлайди, уни севиб яшайди. Лекин, “Гуруч курмаксиз бўлмас” деганларидек, орамизда ўз ватани шаънини булғаб, унга тош отувчи шундай КЎРНАМАК сифат одамларнинг ҳам борлиги кишини қаттиқ ғазаблантиради.

Дилдора Боймуродованинг айтган гапларига ишониб бугун мамлакатимиз шаънини обрўсизлантиришга уринаётган бу каби интернет сайтлари аслида у аёлнинг кимлигини, қандай инсон эканлигини билишмайди шекилли…

… Ўлими олдидан касал ётган онасига қараган бу аёл ҳаттоки ўз волидасига қилган хизматларини ҳам пулга ўлчайди. Туғишганларидан онаси олдидаги бурчини, унга кўрсатган ғамхўрлигини нархлаб, унга қараганлиги учун улардан доимий пул талаб қилганининг ўзи қайси инсоний фазилатларга тўғри келади? Отаси эса қизининг қилғиликларидан чарчаб, ундан юз ўгирганидан, яъни “ОҚ ҚИЛГАНИ” дан бутун маҳалланинг хабари бор. Бир пайтлар қариганда роҳатини кўрарман деб, не-не орзу-истаклар билан фарзанд ўстирган ота, бугун қизининг ориятсизлигидан номусга қолди…

…Мамлакатимизда инсон, айниқса аёллар манфаатлари қадрланаётган бир пайтда ногирон бу аёлнинг кўчага ишсиз, бошпанасиз қолганига ким ишонади. Бир пайтлар вилоят ҳокимлиги томонидан унга икки хонали кўп қаватли уйлардан бири берилган эди. У шу уйда шукроналик билан тинчгина ишлаб, фарзандларига тарбия бериш ўрнига уни фирибгарлик йўли билан сотди. Унга кўрсатилаётган беминнат ёрдамларнинг қадрига етишни эса уйлаб ҳам кўрмади.

Кейин унга ногиронлиги, бева аёллиги ҳисобга олиниб ҳозир яшаб турган Кармана тумани Катта мачит МФЙ ер участкаси берилди. Д.Боймуродова уйни қуриб яшаш мақсадида қанчалик маънавий тубанликка борганлиги кўпчиликка маълум. Бузуқлик, шантаж ва бўҳтон йўли билан кўп эркаклардан пул ундириб ҳовлини қуриб, уни шароитини яхшилаб ҳам олди. Маънавий бузуқлик йўлида ҳеч нарсадан қайтмаган бу аёл ҳаттоки қизининг келажакдаги тақдирини, унинг олдидаги ўз оналик масъулиятини ҳам ўйлаб ўтиргани йўқ…

Фарзандларини бундай носоғлом муҳитда улғайтираётган она эртага уларга қандай қилиб ҳаётда сабр, қаноат, шукроналик туйғуларини улар қалбига сингдира олар экан?

Бугун у ўзининг «Очлик акцияси» ўтказаётганлигини пеш қилмоқда. Бундан асл мақсад нима? Яна хеч кандай мехнат қилмасдан моддий таъминланишни истаб бу ишга қўл урган Дилдора Боймуродованинг қалбида туққан онасига раво кўрмаган инсонийликка хос олижаноб туйғулар энди уйғондими?

Қонун барчага баробардир. Ҳуқуқбузарлиги учун суд ҳукми билан жаримага тортилган бу аёл ҳам ўз қилмиши учун қонун олдида жавобгардир.

Иддаода ногиронларга бериладиган имтиёзли уйлардан ажратилиши айтиб ўтилган. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бир инсонга канча маротаба уй бериш мумкин?

Юртимизда ёшу-қари тинч-осойишта кунларга шукроналик билан, турмуши фаровонлигидан тўлқинланиб гапираётган айни пайтда, бу аёлнинг бу каби туҳмат ва бўҳтонлари киши қалбини хира тортиради.

Ахир, “Ҳикмат излаганга, ҳикматдир дунё, Иллат излаганга, иллатдир дунё” деб бежиз айтилмаган. Бу гап маъносини Дилдора Боймуродовага ўхшаган инсонлар қачон тушунишади?

0
0
193

Еще по теме

ТУҲМАТ, БЎҲТОНЛАР ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ ёхуд ногирон аёлнинг навбатдаги ўйинлари - Yvision.kz