Жосус “чўчқача” ёхуд А.Пулатнинг КГБ билан хамкорлиги
улар орасидан ўзгача фикрловчи шахсларни аниқлаш мақсадида ёлланган.
1970 йилларда Тошкент шаҳрига қайтиб келади ва Ўзбекистон ССР КГБси билан яқин алоқасини давом этиради, аввалига ўзи ишлаётган илмий текшириш институтида, кейинчалик ўзини “мухолиф” деб номловчи шахслар орасида жосуслик қилган.
1987 йилларда СССР КГБнинг 5 Бош Бошқармаси кўрсатмаси асосида “Бирлик” халқ харакатини тузади. Мақсад УзССРда эндигина шаклланаётган “мухолиф” фикрловчи шахсларни биржойга тўплаш, улар фаолиятини назоратга олиш ва бошқаришдан иборат бўлади. Лекин бу ишни қойиллатиб бажара олмайди яъни “Бирлик” аъзолари фақат қоғозлардагина кўп бўлиб аслида А.Пулатнинг яқин танишларидан ташкил топган бўлади. Бу хам камлик қилганидек ўзининг “куратор”ининг топшириғи асосида “Бирлик” харакатини иккига бўлиб юборади ва бўлинишни сабабчиси қилиб Салай Мадаминовни айблайди.
1991 йилда Республикамиз мустақилликга эришиб УзССР КГБси тугатилган ва Ўзбекистон Миллий Хавсизлик Хизматига қайта тузилганлиги сабабли Абдурахим Пулатнинг миллатимизга қилган хоинликлари, КГБга маълумот топловчи “жосус” бўлгани аста секинлик билан маълум бўла бошлайди. Ушбу холатда А.Пулатов аввал Москвага бориб КГБдаги “куратор”ларидан ёрдам сўрайди лекин улардан хам ёрдам олмагач Абдурахим ўзини “туркпараст” қилиб кўрсатган холда, Туркияга чиқиб кетади. У ёрда хам яширин тарзда Турк махсус хизмати Milli İstihbarat Teşkilatı (MİT)нинг “туркпарастлик” ғояларини тарқатиш бўйича берган топшириқларини бажариб, республикамиз рахбариятини уммуман асоссиз равишда “тожик” миллатига мансуб деб хақоратлаб келган.
📷Туркия махсус хизмати Абдурахим Пўлатни фойдасизлигини билишгач у билан алоқани узишади. Чорасиз қолган Абдурахим АҚШга кўчиб кетади ва дўкон сотувчиси сифатида ишга киради.
Бу орада барча яқин қариндошлари ундан воз кечиб, ўзаро алоқаларни бутунлай узишади, фарзандлари “Шухрат” ва “Сайёра”ни тарбия қила олмагани сабабли улар хаётда ўз йўлларини топа олишмайди, ўзи эса рухий касаллик чалинади. Шуни айтсалар керакда “ишини оиласида устун қўяди деб”.
Хозирда Абдурахим Пулат хаётда танлаган йўли нотўғрилигини ва ўзини “ватангадо” эканлигини оқлаш мақсадида Интернетда www.harakat.net ва facebook ижтимоий тармоғида Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларни асосиз равишда хақоратли сўзлар билан танқид қилиб келади. Агар кимдур унинг фикрига қарши чиқса ёки хақиқатни айтса уни “Чўчқавой” деб хақоратлайди (мени ва дўстларимни хам бир неча маротаба хақоратлаган).
2017 йил январь ойида “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар” деганларидак Абдурахим Пўлат КГБ хозирги ФСБ билан махфий алоқаларини хусусида ўзининг www.harakat.net сайтида “Абдураҳим Пўлат: Машҳур Донатас Банионисни КГБ билан ҳамкорликда айблашибди, Польша президенти Лех Валенсани ҳам айблашганди, нега мени айблашмайди?” ўзини оқловчи мақола тарқатади.
Ўз халқини, ватанини сотган хоиннинг, иғвогарчининг хаёти шундай якун топиб бормоқда.
Хамроев Дониёр
