---
title: "Туркийлар бутун оламни бошқаришган: ислом уларни нима қилди? – Ермек Тайчибеков"
description: "Туркийлар ва ислом Ермек Тайчибеков, сиёсат, геосиёсат, иқтисод, молия соҳалари бўйича REX АА, Қо..."
author: "Taychibekoff"
published: "2014-09-03T07:38:26+00:00"
modified: "2014-09-03T22:10:33+00:00"
locale: "kk"
canonical_url: "https://yvision.kz/kk/post/turkiylar-butun-olamni-bosh-arishgan-islom-ularni-nima-ildi-ermek-taychibekov-427993"
markdown_url: "https://yvision.kz/kk/post/turkiylar-butun-olamni-bosh-arishgan-islom-ularni-nima-ildi-ermek-taychibekov-427993/markdown"
site_name: "Yvision.kz"
---

# Туркийлар бутун оламни бошқаришган: ислом уларни нима қилди? – Ермек Тайчибеков

> Туркийлар ва ислом Ермек Тайчибеков, сиёсат, геосиёсат, иқтисод, молия соҳалари бўйича REX АА, Қо...

[!\[Туркийлар ва ислом / Ермек Тайчибеков сиёсат, геосиёсат, иқтисод, молия соҳалари бўйича REX АА\](http://horde.me/uploads/posts/41/41ba19bde5cb992598b25f8cacba8582.jpg)](http://horde.me/uploads/posts/41/41ba19bde5cb992598b25f8cacba8582.jpg)

Туркийлар ва ислом Ермек Тайчибеков, сиёсат, геосиёсат, иқтисод, молия соҳалари бўйича REX АА, Қозоғистон, таҳлилчиси Бир пайтлар оламни туркийлар бошқарган даврлар бўлган. Мабодо бутун оламни бўлмаса ҳам, бутун Евроосиёни бошқаришгани аниқ. Туркистон ҳудудини эгаллаб турганлар ҳам айнан туркийлардир. Улар Хитой, Ҳиндистон, Мисрда мартабали лавозимларни эгаллаб келишган. Бир тасаввур қилинг, Ҳиндистоннинг жами Ҳукумати туркийлардан иборат эди. Чиндан ҳам шундай бўлган. Энди эса бу фантастикадай туюлади. Туркийлар криптоколонияларни тузишган. Айни вақтда АҚШ қўл бошқарувида Украинани ушлаб турганидек ҳудди шундай ўртаосиёлик туркийлар ҳам Мисрни, Хитойни бошқариб туришган. Туркийлар англосакслар сингари ҳозирги энг бой савдогарлар бўлиб, барча халқаро савдо ва молиявий оқимларни назорат қилиб келганлар. Ҳозир бу нефть ва биржалар. Унда эса Ипак йўли эди. Туркийлар Атлантика, Шимолий Муз окаенидан Тинч ва Ҳинд океанларигача бўлган улкан ҳудудни ўз қўлларида ушлаб туриш каби кучли салоҳиятга эга бўлишган. Туркийлар тилга олиниши биланоқ Европа нафас олишдан тўхтаб қоларди. Қўшни славянлар эса яхши кичик инилар бўлиб, уларга туркийлар ҳеч қачон тегишмаган ва ҳафа қилишмаган. Бироқ унда барча кулфатларда туркийларнинг коспирологик изини кўришган. Зеро, туркийлар юқори даражада ривожланган халқ бўлган. Туркийлар атрофдаги геосиёсий воқеликни ташкил қилишган ҳамда барча устун қоидаларни ўрнатишган. Зукколар бор эди, ҳаётий куч-қувват, билимга чанқоқлик, тараққиётга интилиш бор эди. Ва энг асосийси – йўқ қилиб бўлмайдиган ҳукмронликка бўлган ирсиятга эга бўлишган. Сўнгра ислом кириб келган. Жиддий ва узоқ муддатга. 751 йилда ҳозирги қозоқ-қирғиз чегарасининг Атлах деган жойида тарихда бир маротабагина ўша даврдаги Шарқнинг қудратли армиялари – Аббосийлар ҳалифати ва Тон империяси хитойлари ўзаро уруш олиб боришган. Иккала қўшинларнинг кучи тенг бўлиб, бироқ араблар ғалаба қозонган. Хитойларни тор-мор этишда ҳал қилувчи ролни тўсатдан ханцларнинг орқа томонига ҳужум қилган туркий кўчманчилар ўйнашган ва бу билан улар арабларни қўллашган. 910 йилда Қорахонийлар хони Сатуқ Буғра исломни қабул қилади. 960 йилда Сулаймон Тонга исломни Қорахонийлар давлатининг расмий дини деб эълон қилади. Ўшандан буён Ўрта Осиёда туркий ва араб маданиятининг икки тарафлама манфаатли муносабатлари бошланади. Туркий лашкарлар халифалик қўшинларида хизмат қилиб, Исломни қабул қилишади, араблар бўлса туркий ерларда масжидлар бунёд этишади. Ўрта Осиёда Бухорий, Фахриддин ар Розий, Ал Фаробий, Юсуф Ҳомадоний, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Гиждувоний, Амир Кулол, Ал Беруний каби буюк олимлар етишиб чиқади. Кейинчалик Баҳовуддин Нақшбандий, Хўжа Аҳрор ва ислом тараққиётининг бўлак улуғ арбоблари пайдо бўлади. 922 йилда Волга Булғорияси расман исломни қабул қилади. Олтин Ўрда беги Берке (1256-1266) чингизийлардан чиққан илк мусулмонлардан бўлган. 1312 йилда Ўзбек хони исломни Олтин Ўрданинг давлат эътиқоди деб эълон қилади ва бу оммавий равишда барча учун мажбурий тарзда якунловчи қарор сифатида жорий қилинади. Вассалом. Бу туркийлар устуворлиги ҳамда оламдаги ҳукмронлигида катта ва мойли нуқта бўлган. Ўшанда ўта теран мисли кўрилмаган миқёсдаги турғунлик лаҳзалари бошланган. Исломни қабул қилишни истамаган энг илғор туркий зукколар ва Ўрданинг ривожланган элитаси шимолга кўчиб ўтиб, славянлар билан аралашиб кетишган. Ислом араблар учун қадрдон диндир. Бироқ ислом туркийлар учун бегона эътиқоддир. Дастлаб туркийлар коррупция ва ўзаро ички урушларга ботиб кетганлар. Сўнгра эса инқироз ва қуйига думалаш шундай ҳолатгача олиб келганки, тарих ғилдираги 180 даражага тескари айланиб, икки-уч юзйилликлардан сўнг Саҳрога келиб қолган славянлар бир пайтлар тараққий этган ҳолда кўрган катта оғаларини қолоқ даражада кўрганлар. Туркийлар Марказий Осиёда ўзларининг исломи билан комонлар, найзалар ва қиличлар даражасида қолиб кетишган. Бу даврда славянлар аллақачон замбаракларга эга бўлишган . Ахир исломгача бари аксинча бўлган. Мен тез-тез ўзимга савол бериб тураман: нима учун Екатерина II Ўрта Осиё қолдиқларини Россия империяси таркибига қўшгандан сўнг аксинча исломлаштиришни жадаллаштирган. Шунингдек Кавказни ҳам. Эҳтимол, бу туркийларнинг пассивлиги бундан буён ҳам ислом қозонхоналарида ёнишининг давом этиши билан боғлиқдир. Ниҳоят СССР даври келди. Унча кўп бўлмаган бир неча ўн йилликлар даврида туркийлар ривожланмаган оми маҳаллий кишилардан саводли, онгли, истиқболли одамларга айланишди. Туркийларни деярли сочидан тортиб қалин ўрмондан ва ўрта асрдан олиб чиқишди, соч-соқолини олиб, ювинтиришди. Унитаз, телефон, сув тутқичларидан фойдаланишга, радио тинглаш ва телевизор кўришга ўргатишди. Туркийларни отлардан автомобилларга ўтказишди, юқори тараққиёт оламига олиб кирдилар. Туркийлар тез орада ақлан қайта тикланишга муваффақ бўлдилар. Ва “гуп” этиб 1991 йилда Ватанимиз парчаланиб кетди. Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон тез суръатда исломга берилиб кетишди. Оқибатда, чорак аср ўтгач, исбот сифатида келтириш мумкинки, Ўрта Осиё ва РФ аҳолиси ўртасида 1 киши жон бошига ишлаб чиқарилган ЯИМ фарқи 1га 17 (!) тани ташкил этмоқда. Қозоғистон нисбатан омадлироқ кўринади. Кўп жиҳатдан табиий захиралари ҳисобидан. Тан олиш жоизки, бу ҳам муҳим аҳамият касб этувчи дунёвий жамиятнинг сақланиб қолиниши билан боғлиқдир. Зеро, қозоқларнинг аксарият қисми ислом тубсизлигига тушиб кетмаслик учун иккиланиб турибди, қолаверса уларни ғоявий жарликдан славянлар ушлаб турибди. Бироқ жанубдан исломлаштириш бостириб келяпти. Иқтисоднинг дарз кетишини углеводородларнинг юқори баҳоси ушлаб турган бўлса аммо тизимли ва тузумли инқироз Қозоғистонда ҳам бошланган. Бунга фаннинг умуман йўқлиги мисол бўла олади. Импортга тобелик осмонгача ўсган. Заводлар, илмий-текшириш институтлари ва лабораторияларни тузиш ўрнига йигирма йил мобайнида 2500 та масжид қурилган. Хулоса қилиб шуни айтмоқчи эдимки, исломга қарши ҳеч қандай адоватим йўқ. Бу йирик, жиддий ва қудратли диндир. Унга нисбатан барчамиз ҳурмат билан муомала қилмоғимиз даркор, бироқ ислом – энг аввало Яқин Шарқ эътиқодидир. Бу уларнинг дини, бу уларнинг мафкураси. Арабларга бу дин фақатгина фойда келтиради. Туркистон туркийларига эса ислом стратегик тарзда фақат зиён еткизади. Ислом туркийлар орасида ҳар хил тарқалган, аксарият ҳолларда зардўштийлик ва тангричилик каби қадимги эътқодлар элементлари билан омухталашган тарзда. Қозоқларда, масалан, ҳалигача исломга тааллуқли бўлмаган диний урф-одатлар сақланиб қолган. Ҳаттоки қозоқлар атайдиган Оллоҳнинг номлари – Аллоҳ, Тангри, Худо - мана шу уч турли динларда ўзининг илдизларига эга. Аввалдан исломнинг ашаддий рашкчиларига ўзимнинг чуқур узримни изҳор этаман. Юқорида баён этилган гапларнинг барчаси, тасдиқ бўлиб қолмай, балки муаллифнинг эркин мулоҳазалари ҳисобланади.

Теги: [тайчибеков ермек](http://horde.me/tag/%D1%82%D0%B0%D0%B9%D1%87%D0%B8%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%BE%D0%B2%20%D0%B5%D1%80%D0%BC%D0%B5%D0%BA) , [каримов ислам абдуганиев](http://horde.me/tag/%D0%BA%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%BC%D0%BE%D0%B2%20%D0%B8%D1%81%D0%BB%D0%B0%D0%BC%20%D0%B0%D0%B1%D0%B4%D1%83%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D0%B5%D0%B2) , [атамбаев алмазбек шаршен](http://horde.me/tag/%D0%B0%D1%82%D0%B0%D0%BC%D0%B1%D0%B0%D0%B5%D0%B2%20%D0%B0%D0%BB%D0%BC%D0%B0%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%20%D1%88%D0%B0%D1%80%D1%88%D0%B5%D0%BD) , [рахмон эмомали шарифович](http://horde.me/tag/%D1%80%D0%B0%D1%85%D0%BC%D0%BE%D0%BD%20%D1%8D%D0%BC%D0%BE%D0%BC%D0%B0%D0%BB%D0%B8%20%D1%88%D0%B0%D1%80%D0%B8%D1%84%D0%BE%D0%B2%D0%B8%D1%87)

---

Source: [https://yvision.kz/kk/post/turkiylar-butun-olamni-bosh-arishgan-islom-ularni-nima-ildi-ermek-taychibekov-427993](https://yvision.kz/kk/post/turkiylar-butun-olamni-bosh-arishgan-islom-ularni-nima-ildi-ermek-taychibekov-427993)